Маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашиб, 1980-йилларда гилам тўқиган, бугун 60 ёшдан ошган онахон ишни давом эттирадиган бўлди. Онахонга Шаҳрисабздан зарур ускуна келтириб берилди. Ниҳоят 22 кун деганда ўша машҳур Лангар гилами тўқилди. 

Қирқ йилдан сўнг дастгоҳ қаршисига ўтирган онахоннинг илк маҳсулоти 1 млн сўмга сотилди. Ҳозирда маҳалла хотин-қизлари ҳам ўнга яқин шундай гиламларга буюртма олишган.