Бугун 27 сентябрь куни соат 18:00 да Қўқон шаҳридаги мусиқали драма театрида Ўзбекистон давлат филармонияси қошидаги “Лазги” ашула ва рақс ансамбли катта концерт дастурини намойиш этади.

Ушбу концерт дастурига барча фарғоналиклар ва вилоятга ташриф буюрган меҳмонлари таклиф этилади.

Концертга кириш бепул. Ансамбль ижодкорлари санъатга ихлосманд юртдошларимиз учун тайёрланган ушбу концерт дастури уларда катта таассурот қолдиришига умид билдиришмоқда.