Жорий йилдан бошлаб Хивада ҳар икки йилда бир марта “Лазги” халқаро рақс фестивали ҳамда унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Ушбу фестиваль Президентнинг тегишли қарори асосида ташкил этилмоқда.

Унга кўра, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги фестивални ўтказиш бўйича масъул органлар ҳисобланади.

 Танлов иштирокчиларининг чиқишлари 3 та номинация (“Энг яхши яккахон рақс ижросичи”, “Энг яхши рақс жамоаси” ва “Энг яхши саҳналаштирилган рақс”) бўйича баҳоланади.

Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

“Гран-При” — 7 000 АҚШ доллари.

Ҳар бир номинация бўйича:

1-ўрин — 5 000 АҚШ доллари;

2-ўрин — 3 000 АҚШ доллари;

3-ўрин — 2 000 АҚШ доллари.

Ташкилотчилар томонидан ҳар бир қўшимча номинация учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратилиши мумкин.