“ПСЖ” 2022/2023 йилги мавсум якунида Мессининг кетишини элон қилди. 35 ёшли футболчи 2021 йилнинг ёзидан буён жамоада ўйнаб, клубни эркин агент сифатида тарк этди.
Месси “Интер Майами” таклифини қабул қилишдан аввал “Барселона” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубларининг таклифларини рад этди.
Аргентиналик ҳужумчи ўтган мавсумда “ПСЖ” сафида барча турнирлар доирасида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди, деб хабар беради tengrinews.kz.