2013 йил 30 июлда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Литва саноатчилар Конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган, бироқ икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масаласида ишлар амалга оширилмаган.

Учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама этилди.

Шунингдек, томонлар ишбилармонлик алоқаларини мунтазам равишда ривожлантириш ва икки давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон–Литва ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Учрашув якунлари бўйича Қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш мақсадида Литвага ташрифни ташкил этишга келишиб олинди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.