Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар бериб, унинг бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан тўхтатилганини, қолган снарядлар эса аҳоли яшамайдиган ҳудудга тушганини таъкидлади.
Исроил шимолидаги баъзи ҳудудларда ракеталар “ёнғинларга сабаб бўлди”, ёнғин ва қутқарув хизматлари ҳозирда уни ўчириш устида ишламоқда, дейилади хабарда.
Ҳарбийлар жабрланганлар ҳақида маълумот йўқлигини таъкидлади, деб хабар беради tass.ru.