“Ливан ҳудудидан Исроилга учган 40 га яқин ракета қайд этилди, уларнинг бир қисми бартараф этилди, қолганлари аҳоли яшамайдиган ҳудудларга қулаб тушди. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ”, дейилади баёнотда. Бундан ташқари, “ЦАХАЛнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Ливан ҳудудидан Исроил ҳудудига учиб келган иккита Ҳизбуллоҳнинг учувчисиз учиш ускуналарини муваффақиятли бартараф этди”, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.
Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, “сўнгги бир неча соат ичида таҳдидни бартараф этиш учун ЦАХАЛ Ливан жанубидаги бир қатор нуқталарга зарбалар берди”, деб хабар беради report.az.