“Дерна жанубида иккита тўғон қулаб тушган, учта кўприк бутунлай вайрон бўлган, бунинг оқибатида шаҳарни сув босган. Бутун маҳаллалар сув остида қолган, қурбонлар сони эса сезиларли даражада ошиши мумкин”, — деди Ливия қуролли кучлари вакили Аҳмад ал-Мосмари.
10 сентябрь, якшанба куни “Даниэль” тўфони ёққан кучли ёмғир туфайли тоғ дарёлари қирғоқларидан тошиб кетди. Сув оқими ўнлаб уйларни вайрон қилди. Юзлаб фермер хўжаликлари ва плантациялар зарар кўрди, деб хабар беради mir24.tv.