Меҳмонларни ангорка табиий жунини ювиш, у қандай қилиб устанинг қўлига етиб келиши, умуман, ишлаб чикаришнинг барча жараёнлари ва тайёр маҳсулот қизиқтирди.
Учрашув самимий ва самарали ўтди. Меҳмонлар хам, Венара Каламуллина ҳам ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Венерахон Каламуллина учрашувни ташкил қилиш ва ўтказишда яқиндан ёрдам берган “Ҳунарманд” уюшмаси Қўқон тумани бўлими бошлиғи Махлиё Мелибоева ва барча ходимларга чуқур миннатдорлик билдирди, деб ёзмоқда “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати.