Йил бошида 24 миллиард сўм ажратилгани натижасида бу ерларнинг қиёфаси бутунлай ўзгариб, одамлар ҳордиқ чиқарадиган масканга айланди.

Келаси йил Сангзор дарёсини тозалаш, сув билан тўлдириш, пиёдалар ўтиш кўприги ва амфитеатр қуриш учун яна 20 миллиард сўм берилиши белгиланди.

М-39 ва А-376 халқаро йўлларнинг 150 километри Жиззахдан ўтгани йўл бўйи сервисини ривожлантириш учун катта имконият экани кўрсатиб ўтилди. Магистраль йўл бўйида алоҳида йўлакдан кириладиган, Европа стандарти бўйича 2 тадан савдо-сервис мажмуасини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, М-39 магистраль йўлининг Жиззах ҳудудидан ўтган 98 километр қисмида йўловчи ва ҳайдовчиларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароитларни яхшилаш топширилди.