Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган маданий алмашинув дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар давлат вазири, маданият давлат вазири М. Лекхи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокара чоғида ҳар икки томон ўзаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш Маданий алмашинув дастурига мувофиқ янги ҳамкорлик муносатларини ўрнатиш масалаларини муҳокама этилди.

Учрашув якунида икки томонлама меморандум имзоланди.