Маълумки, Тошкент вилояти кўпмиллатли ҳудуд ҳисобланади. Аҳолининг кўп қисми икки тилли, яъни ўзбек ва рус тилларини яхши билишади. 

Мақсад хорижий тилларни ўқитиш ва ўрганиш усулларини муҳокама қилиш, чет тилларини ўқитиш соҳасида халқаро ташкилотлар, таълим муассасалари ва вилоят ҳокимлиги ўртасидаги ҳамкорликнинг аниқ йўлларини топиш ва таклиф қилишдан иборат.

Тадбирда таълим соҳасидаги тажрибали экспертлар иштирок этмоқда, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Форумда онлайн қатнашган Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев барчани ушбу ташаббус билан табриклаб, ўз фикрларини билдирди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Д.Хидоятов ва бошқа иштирокчилар сўзга чиқиб, чет тилларни ўрганишнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.