Маданият вазири ўринбосари, Маданий мерос департаменти бошлиғи К.Акилова, Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳамид Найирободий, Теҳрон университети мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси маданий мерос департаменти мутахассислари ўртасида видеоконференция тарзида учрашув ўтказилди.
Онлайн мулоқотда 2021 йилда Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун Эрон усталарини жалб этиш, Эроннинг реставрация ва регенерация йўналишлари бўйича тажриба алмашиш, Эроннинг Теҳрон университетига маданий мерос бўйича мутахассисларни юбориш, Англашув Меморандумини имзолаш, икки давлат маданий меросини асраб-авайлаш борасида Қўшма Фонд ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, Теҳрон университети профессори Собирий Эронда кўплаб Темурийлар даврига оид маданий мерос объектлари мавжудлиги, шунингдек, реконструкция бўйича устоз-шогирд анъаналари кенг жорий қилинганлиги, тарихий орнаментларни реконструкция қилишда қадимий қурилиш предметларидан фойдаланиш усуллари билан бўлишди.
Учрашувда, томонлар ўзаро кадрлар алмашиш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Кадрларнинг ўзаро малакаларини ошириш бўйича қўшимча фикрлар алмашилди.