Бош прокуратуранинг хабар беришича, Яккабоғ туманида туман электр таъминоти корхонаси масъуллари “Дархон” маҳалласида жойлашган VI—ХII асрларга оид “Чилламазортепа” археология объектига жиддий зиён етказилган.
Таъкидланишича, трансформатор пунктини ўрнатиш учун ёдгорликнинг 3,75 м3 ҳажмдаги қисми ноқонуний равишда ковланиб, маданий мерос объектига 93 млн. сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани электр таъминоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.