Ушбу Давлат мукофоти Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва вазирлик вакиллари томонидан Нуриддин Ҳамроқуловга топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 27 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони имзоланган.