Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Хусусан, диний соҳадаги эркинлик ва шаффофлик, бағрикенглик тамойилларига асосланган давлатимиз сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, талабаларга Бош консулхона томонидан тақдим этилаётган хизматлар кўлами кенгайгани, хусусан, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштириб бериш имконияти мавжудлиги ва бошқа турдаги консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳақида қамровли маълумот етказилди.

Иштирокчиларга жорий йил мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳаларида бўлиб ўтадиган муҳим воқеалар ҳақида ҳам маълумот берилди. Суҳбат ниҳоясида талабаларни қизиқтирган масалалар бўйича савол-жавоб ўтказилиб, консуллик-ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди.