Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлигига таяниб, ABC News хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, ҳарбий Геннон Кен Ван Дайк Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳокимиятдан четлатилишига оид башорат бозорида йирик пул тиккан. У Polymarket платформасида 33 минг доллардан ортиқ маблағ тикиб, 400 минг доллардан зиёд даромад олган.

Маълум қилинишича, ушбу пул тикишлар АҚШ президенти Доналд Трамп Мадурони қўлга олиш операцияси ҳақида расмий баёнот беришидан бир неча кун олдин амалга оширилган. Бу ҳолат ички маълумотлардан фойдаланилгани бўйича шубҳаларни келтириб чиқарган ва бир ойлик терговга сабаб бўлган.

Айблов ҳужжатларида Ван Дайк махфий ҳукумат маълумотларини ноқонуний равишда шахсий манфаати учун ишлатгани, фирибгарлик ва молиявий қонунбузарликларда айбланаётгани қайд этилган. Шунингдек, у ўз ҳисобларини яшириш учун аккаунтини ўчириш ва электрон манзилини ўзгартиришга урингани ҳам маълум қилинган.

Расмийларга кўра, ҳарбий «Absolute Resolve» операцияси доирасида иштирок этган бўлиши мумкин. У ҳатто Мадуро олиб кетилган УСС Иwо Жима кемасида тушган суратида ҳам қайд этилган.

Полймаркет вакиллари шубҳали операциялар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида хабар берилганини билдирган. Компания баёнотида «инсайдер савдосига ўрин йўқ» экани таъкидланган.

Қайд этилишича, бу ҳолат АҚШда башорат бозорларида инсайдер савдоси бўйича биринчи жиноий иш сифатида баҳоланмоқда. Муттахассислар фикрича, бундай ишлар янги технологиялар ва молиявий платформалар шароитида қонунларни қўллашда қийинчиликлар туғдириши мумкин.

Айни пайтда гумонланувчининг адвокати бор-йўқлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.