Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Республика бошқаруви раиси ўринбосари Соқижон Каримов, фонднинг Самарқанд вилоят бўлими раиси Акбар Ахтамов, Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Дастлаб, «Геологлар» маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Республика бошқаруви раиси ўринбосари С.Каримов сўзга чиқиб, янги фойдаланишга топширилган маҳалла фуқаролар йиғини биносининг юртимиз ривожига катта ҳисса қўшишида хизмат қилиши кераклигини таъкидлади. Шундан сўнг фонд томонидан ушбу маҳаллага бир тўплам мебель жамланмалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган яшаш шароити оғир бўлган 4 нафар фуқароларга фонд томонидан бир марталик моддий ёрдам ажратиш тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
Тадбирдан сўнг фонднинг Республика бошқаруви раиси ўринбосари С.Каримов раҳбарлигида «Геологлар» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг хонадонларига борилиб, 5 нафар фуқароларга ҳомийлик асосида озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, улар ҳолидан хабар олинди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси биносида Фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда фонднинг туман, шаҳар бўлинмалари раислари ва ҳисобчилари, вилоятдаги бир гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, моддий ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар ҳамда матбуот ходимлари иштирок этишди. Тадбир давомида шунингдек, вилоятдаги 17 та маҳалла фуқаролар йиғинларига мебель тўпламлари, компьютер ва принтер қурилмалари тантанали топширилди.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлим бошқаруви матбуот хизмати.