Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолият юритмоқда. Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишлари белгилаб олинди. Хонадонбай рўйхат асосида ҳар бир маҳалла кесимида ҳақиқий ижтимоий вазият ўрганиш натижасида ойма-ой амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Бунда, биринчи навбатда, ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш ишларини ташкил қилинмоқда.
Президентимиз раислигида 19 апрель куни “маҳаллабай” ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳар икки йўналишда амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида амалга ошириладиган ишлар аниқ белгилаб берилди.
Видеоселекторда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки натижалари кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, улар уч ой давомида 6 миллион 900 минг хонадонни хатловдан ўтказиб, 4 та тоифага ажратган. Хонадонларнинг 11 фоизи кам даромадли, 47 фоизи қўшимча даромадга эҳтиёжи бор, 6 фоизи ижтимоий ҳимояга муҳтож, 36 фоизи ўзига тўқ оилалар экани аниқланган. Шу асосда ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашилган. Ўтган уч ойда ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаси учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди. Натижада жойларда 47 мингта янги тадбиркор фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳаси ишга туширилди.
Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.
Шу ўринда ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январь-март ойларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 24,3 мингта корхона ва ташкилотлардаги бўш (вакант) иш ўринларига 73 минг нафар ишсиз фуқароларни ишга жойлаштирилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 2 547 та кичик ишлаб чиқариш лойиҳалари (1 007 та тикувчилик, 1 239 та қандолатчилик ва 301 та бошқа кичик ишлаб чиқариш) амалга оширилди. Хизмат кўрсатиш йўналишида 5 524 та (977 та сартарошхона, 1981 та савдо дўконлари, 725 та гўзаллик салони ва 1 841 та бошқа йўналишда) объектлар ишга туширилди.1897 та корхоналар фаолияти кенгайтирилди ва кам қувват билан ишлаётган 1 380 та корхоналарнинг қувватлари тикланди.
Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йил 1 апрель ҳолатига 736 минг нафар фуқаролар даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 49 530 та лойиҳага 1 302 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича 8509 та фуқарога 19,3 млрд. сўмлик субсидиялар ажратилди. 5. 24 мингта юридик ва 23 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
“Маҳаллабай” ишлаш тизимида ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари фаолиятини инсон омилисиз мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш юзасидан “Online-mahalla.uz” платформасида самарадорликни баҳолаш тизими ишга туширилди.
Республика бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари 6 та кўрсаткичлар ва 5 та ташаббускорлик хислатларини баҳолашни ўз ичига олган сўровнома орқали онлайн тарзда баҳоланди. Хусусан, 768 та маҳалла “аъло”, 2163 та маҳалла “яхши”, 2770 та маҳалла “қониқарли” ва 3636 та маҳалла “қониқасиз” деб баҳоланди.