Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Агентлик хабарида давлат раҳбарининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сонли Фармони билан Агентлик зиммасига «E-qaror» тизимида ҳужжатларнинг очиқлигини назорат қилиш вазифаси юклатилгани айтилади.

Ўрганишлар яширилган ҳужжатларнинг аксарияти молиявий ва ташкилий масалаларга оид эканини кўрсатди. Хусусан, асоссиз яширилган қарорларнинг 156 таси лавозимга тайинлаш, 68 таси ташкилий тузилмани тасдиқлаш, 46 таси маблағ ажратиш ва 34 таси рағбатлантириш масалаларига тегишлидир.

Ҳужжатларни очиқламаслик бўйича энг юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона (67 та),
  • Бухоро (58 та),
  • Қашқадарё (41 та),
  • Самарқанд (38 та),
  • Хоразм (32 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

"Бу рақамлар мазкур ҳудудларда очиқликни таъминлаш борасидаги қонунчилик талаблари етарлича бажарилмаётганидан далолат беради", — дейилади Агентлик хабарида.

Шунингдек, Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига асоссиз яширилган ҳужжатларни очиқлаш ҳамда қонунбузилишга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан чора кўриш бўйича тақдимномалар киритилди.

Ҳозирда қолган ҳужжатлар бўйича ҳам ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда ва уларнинг натижалари асосида ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиши таъминланади.