Жумладан, 2022 йилнинг январь ойида ОКМКда 53 та лойиҳа бўйича 14,3 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа 106,5 фоизга бажарилди.

Комбинат корхоналари кесимида олиб қарайдиган бўлсак, Марказий таъмирлаш механика заводида - 10,4 миллиард сўмлик, Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалари ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида - 2,2 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланган.

Шунингдек, Рух заводида 1,7 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 53,3 минг долларлик техник рух сульфати экспорт қилинган.

Дастур доирасида 2022 йилда комбинат олдига бир қатор муҳим вазифалар ҳам қўйилган. Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича комбинатда 2022 йил учун 97 та лойиҳа доирасида 208,7 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш прогнози тасдиқланган.