Мазкур мақолаларда устоз журналистлар ўз ички туйғу ва кечинмаларини қаламга олган, жамиятимизда учраётган айрим салбий жиҳатларга танқидий муносабатларини билдирган.
Барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз, бугунги куннинг глобал муаммоси – пандемиядан тезроқ қутилиш. Мана шундай вазиятда журналистлар ҳам кун қаҳрамонлари – тиббиёт, санитрия-эпидимиология, ички ишлар, миллий гвардия ходимлари билан бир қаторда фаол ҳаракат қилмоқда. Шу маънода уларнинг ҳам хизматини эътироф этиш керак. Сабаби, журналистлар ҳам жараёнлардан аҳолини бохабар қилиб бормоқда, жойлардан репортажлар тайёрламоқда. Аҳолига холис ва аниқ фактларни етказмоқда.
Инсон ўзини англаши учун, энг аввало, ўтмишини, тарихи ва маданиятини билиши керак. Шундагина, у бу дунёда белгили ўринни эгаллайди. Тан олишимиз керакки, барчамизни – арбоблар, сиёсатчилар, олиму ёзувчилар, жамиятимиздаги барча соҳа ходимларини китоб ва матбуот тарбиялади. Бир-биримиз билан газета-журнал, китоб алмаштириб ўқиб, фикр алмашиб улғайдик. Биргалашиб, маданият уйларига, кутубхона ва клубларга бориб маданий ҳордиқ чиқардик. Бугун-чи? Шахсий компютер, мобил телефонига эгамиз. Вақтимизнинг асосий қисмини шулар банд этмоқда. Китоб ва газета варақлашга вақт топмаймиз. Бироқ ижтимоий тармоқлардаги ишонарли-ишончсиз хабарларни, турли янгиликларни, фикрларни ўқиб “маданий ғийбат” ўртасига тушиб қолгандек сезамиз ўзимизни.
Кошки, ўқисак... “Мажбурий обуна”га қаршимиз дейиш ўрнига фарзандларимиз истаган нашрни изласак. Нашрларга устама ёки ҳисобот учун эмас, зарур бўлгани учун обуна бўлсак...
Фурхат Утемуратов,
“Хўжайли ҳақиқати” газетаси бош муҳаририри ўринбосари