2022 йилда жами 385 437 нафар мактаб битирувчиларидан 295 393 нафари, ёки 77 фоизи олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этган. Уларнинг 85 869 нафари ёки 23 фоизи давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 4 фоизга, 2020 йилга нисбатан 12 фоизга ошган.
Хўш, тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари қандай бўлди?
Мамлакатимиз миқёсида мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичи 76,1 баллни ташкил этган, бу натижа 2021 йилга нисбатан 1,2 балл, 2020 йилга нисбатан 6,3 баллга ошган (2020 йилда 69,8 балл, 2021 йилда 74,9 балл).
Паст кўрсаткичли мактаблар алоҳида назоратга олинди.
Мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари бўйича ўтиш балидан паст (56,7 баллдан) бўлган юртимиздаги 519 та умумтаълим мактаб ҳозирда алоҳида назоратга олинган, уларда ўқув-тарбия жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳорати ва салоҳиятини ошириш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда мактабларда таълим сифатини ошириш зарурлигини инкор қилмаган ҳолда, йўлга қўйилаётган ислоҳотлар ва жараёнлар натижаси бир кунда амалга ошмаслиги ҳамда мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари натижаси йилдан йилга яхшиланиб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиздир.
Мактаб битирувчиларининг 2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаси таҳлил қилинди
2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синови)да мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари таҳлил этилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу маълумотлар Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.
Таълим тизими ва Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
- Икки вазирликни бирлаштиришдан кўзланган асосий мақсад очиқланди
- Зафар Ҳошимов таълим стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳга раҳбарлик қилади
- Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим вазирлиги ягона вазирликка бирлаштирилди
- Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди
- Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи воситаларни 24 млн сўмга сотган шахс ушланди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди