Ўқувчилар асосан таълим (27 фоиз), соғлиқни сақлаш (12 фоиз), АКТ ва иқтисодиёт (11 фоиз) соҳаларида ишлаш ҳамда 100 минг нафарга яқин битирувчилар тадбиркор бўлиш истагини билдирди.
Ўқувчиларга касблар тўғрисида кенгроқ тушунча бериш мақсадида янги дарсликларга 300 дан ортиқ касбга оид мавзулар киритилди.
7-11-синф ўқувчиларини индивидул диагностика қилиш, қизиқишларини аниқлаш ва касбга йўналтириш ишларини рақамлаштириш бўйича KASB.MAKTAB.UZ платформаси яратилди.
450 дан ортиқ ўзбек тилидаги видеодарсларга эга бўлган замонавий касбларга ўқитиш курслари яратилди.
Саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология корхоналарига уюштирилган экскурсияларда ярим миллиондан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.