Жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Халқ таълими, Ички ишлар, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланди.

Сабабсиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналари туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар йиғилишларига жалб этилиб, улар иштирокида муҳокама қилинди.

Шунингдек, ота-оналар назорати ва қаровисиз қолган ўқувчилар таълим олишлари учун махсус мактаб-интернатларига жойлаштирилди, дейилади хабарда.

Ота-оналарга "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 47-моддасида кўра, ота-оналар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши эслатиб ўтилди.