2026 йили «маҳаллада саноат ва хизмат» лойиҳаси орқали 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш учун 5 триллион сўм кредит берилади.

Кредит фоизининг миллий валютада 10 фоизгача, хорижий валютада 4 фоизгача қисми Тадбиркорлик компаниясидан қоплаб берилади. Натижада маҳаллаларда 100 мингта янги иш ўрни яратилади.

Ҳар бир маҳаллада 40 тадан микро лойиҳани амалга ошириб, 360 минг аҳолини ишли қилиш учун маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларига 2026 йилда яна 7,5 триллион сўм ресурс ажратилади.

Янги йилда маҳаллалардаги аҳолини, хусусан, хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш, бунинг учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича уч йиллик дастур қабул қилиниб, бунга 1 триллион сўм йўналтирилади.

Маҳалла ёшларининг китобхонликка бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида мактаб кутубхоналари ҳар йили 10 миллион дона бадиий адабиётлар билан таъминлаб борилади.