Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 289 мактабнинг 11-синф ўқувчиси (ўғил бола) ўзини 3-қаватдан пастга ташлагани ва кейин тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилгани айтилган эди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Яшнобод туманидаги мактабда 11-синф ўқувчиси 3-қаватдан пастга тушиб кетганлиги ҳақидаги хабар ўрганилганини маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 14 апрель куни Бектемир туманидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси С.А. (15 ёшли ўғил бола) катта танаффус вақтида тоза ҳаво олиш мақсадида мактабнинг 3-қаватидаги дераза ойнасини очиб дераза ойнасидан танасининг ярмини чиқарган вақтида, эҳтиётсизлиги оқибатида дераза ойнасидан тушиб кетган.
С.А.га дарҳол тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда вояга етмаган С.А.нинг аҳволи яхши ва оғир тан жароҳатлари мавжуд эмас.