Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи, фуқаро З.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги “Автокредит бош тўловсиз” гуруҳига аъзо бўлгани, ўзини гуруҳ администратори деб таништирган шахс унинг ишончига кириб 3 йил муддатга 90.000.000 сўмга 16 фоиздан "Нексия 3" русумли автомашинани олиб беришини ваъда қилганини, шундан сўнг келишув асосида бошланғич 2.180.000 сўм пулни қўлга киритгач, телеграм мессенжеридаги ёзишмаларини ўчириб ташланганини билдириб, гуруҳ администраторига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 2006 й.т., 10-синф мактаб ўқувчиси М.Д. эканлиги аниқланган.
М.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.