Унда форма масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 666-сон қарорига кўра, мактаблардаги болалар ўртасида табақаланишни олдини олиш, ижтимоий тенгликни таъминлаш ҳамда болаларни фикрини ўқишга йўналтириш кўзда тутилган.

Бунда, Ўзбекистон Республикасида аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар хамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган. 

Жорий ўқув йилидан қизлар учун истисно тариқасида миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонидан ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади.