Тадбирда Ўзбекистон мактабгача таълим вазирининг ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ва Фарғона шаҳридаги Жанубий Корея халқаро университети ректори Пак Жун Хо иштирок этди.

Жанубий Корея томонидан, шунингдек, «English Hunt» компанияси раҳбари, «Edulink Global» ўқув дастурини амалга ошириш бўйича қўшма лойиҳа консорциумига раҳбарлик қилаётган Чон Рим ва компаниянинг бошқа масъул шахслари онлайн шаклда  қатнашди.

Пандемия билан боғлиқ вазиятга қарамай, томонлар Ўзбекистон мактабгача таълим тизимида «Edulink Global» ўқув дастури лойиҳасини жорий этиш бўйича фаол иш олиб борилаётганини таъкидлади.  Ушбу лойиҳанинг амалга оширилишини кучайтириш мақсадида 2020 йилда тарғиботи бошланган «Sboard» таълим майдончасини яратиш лойиҳаси бўйича  шартнома имзоланди.

«Sboard» лойиҳаси доирасида талабалар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар ва мактабгача таълим тизими ходимларига ахборот алмашиш ва мобил иловалар орқали ўқув дастурларидан фойдаланиш, шунингдек, Жанубий Кореянинг илғор таълим дастурларига кириш имконияти берилади. Ушбу платформа тахминан 5 миллион фойдаланувчини қамраб олиши мумкин. У Евросиё қитъаси ҳудудида таълим соҳасидаги электрон хизматларнинг энг яхши таълим порталларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Жанубий Кореянинг «Edulink Global» консорциуми «Sboard» дастурини  1 сентябрь - Ўзбекистон мустақиллиги куни арафасида очишни режалаштирмоқда.