«Sputnik V» вакцинаси билан эмланиш бепул амалга оширилмоқда. 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин вазирлик ходимлари билан эмланди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати. Республика бўйича барча Мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган ходимлар босқичма-босқич эмланишади. 

Маълумот учун: Ҳозиргача мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган 104 мингга яқин ходимлар эмланди.