Унга кўра Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида «Янги Ўзбекистон» университети ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб тажрибаси асосида муҳандислик мактаблари ташкил этилади.

2026-2027 ўқув йилидан бошлаб:

  • мазкур мактабларга ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш бошланади ҳамда бир синфда ўқувчилар сони 24 нафар, умумий чекланган сони 240 нафар этиб белгиланади;
  • биринчи ўқув йилида 7—10-синфларга, иккинчи ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 6-синф битирувчилари орасидан 7-синфга қабул қилинади;
  • ўқув жараёни 5 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади ҳамда дастлабки 3 йилда физика, математика ва хорижий тил фанларидан, кейинги 2 йилда муҳандислик фанлари бўйича бошланғич тайёргарликка эътибор қаратилади;
  • муҳандислик мактабларининг 11-синф ўқувчилари учун икки ойлик мажбурий ишлаб чиқариш амалиёти (стажировка) жорий этилади;
  • муҳандислик мактабларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш бўйича академик директор лавозими жорий этилади;

2026 йил 1 январдан бошлаб:

  • ҳар йили умумтаълим мактаблари ўртасида Президент соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» миллий танлови ўтказилади;
  • танловнинг Республика босқичи ғолиблари учун хорижий давлатларга таълим саёҳати ташкил этилади;
  • танловнинг Республика босқичида 1-ўринни эгаллаган мактабга муҳандисликка оид лабораториялар жамланмасини ўз ичига олган Инновацион технопарк ташкил этиш учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.