Қайд этилишича, мактабларда 2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-Босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,
2-Босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

Эслатма! «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.