Рамазон ҳайити 20 март санасида нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан бошланиб 28 мартга қадар давом этади.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, баҳорги таътил 20 мартдан бошланиб, 28 мартга қадар давом этади.
4-чорак дарслари эса 30 март (душанба) кунидан бошланади.
Шунингдек, жорий ўқув йилида:
— 20 март (жума)
— 28 март (шанба)
кунларига тўғри келган дарс машғулотлари 4-чорак давомида ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.