Хабарда айтилишича, республикамиз умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келди. Яъни, шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. Баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.  

IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.