Болалар кутубхоналари ва мактаб кутубхоналари учун хорижий давлатлар кутубхоналарига саёҳатлар уюштириш имкониятини берувчи виртуал майдонлар ташкил этилди.
www.kitob.uz платформасидаги “VR кутубхона” бўлимига қўшилган мазкур майдонда хорижий давлатларда жойлашган замонавий кутубхоналарнинг VR 360 панорама кўринишидаги видео маҳсулотлар (25 дона) ҳамда ушбу кутубхоналар ҳақида қисқача маълумотлар жойлаштирилган.
Болаларни рақамли кутубхона имкониятларидан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги 41 та мактабда рақамли кутубхона лойиҳаси ишга туширилди.