Малайзиянинг «Malaysia Airlines» авиакомпанияси Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Биринчи чартер рейси 2023 йил 1 мартга белгиланган. Рейслар ҳар ўн кунда бир марта Airbus А330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Малайзия авиаташувчиси илк парвозини Ўзбекистоннинг «Осмон Аэро» сайёҳлик оператори билан келишув доирасида 2022 йил 9 июль куни амалга оширган эди.

Malaysia Airlines — штаб-квартираси Селангор штатида жойлашган Малайзиянинг миллий давлат авиакомпанияси.