Малайзиянинг "Rossem Cartoon House" журналининг навбатдаги сонида санъат мухлислари яхши танийдиган, ижтимоий тармоқлар саҳифаларида ижод намуналарини жойлаб келаётган рассомларимиздан бири Шавкат Музаффарнинг асари чоп этилди.
Шунингдек, “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамияти веб-саҳифасида рассом ва ижоди ҳақида материал эълон қилинди.
Шавкат Музаффар (Туропов) – 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 2007 йилда “Олтин қалам” II Миллий мукофоти совриндори.
Ўзбекистон Бадиий академияси Ахборот хизмати