Малайзиянинг  "Rossem Cartoon House" журналининг навбатдаги сонида санъат мухлислари яхши танийдиган, ижтимоий тармоқлар саҳифаларида ижод намуналарини жойлаб келаётган рассомларимиздан бири  Шавкат Музаффарнинг асари чоп этилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамияти веб-саҳифасида рассом ва ижоди ҳақида материал  эълон қилинди.

Шавкат Музаффар (Туропов) – 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. 

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 2007 йилда “Олтин қалам” II Миллий мукофоти совриндори.

Ўзбекистон Бадиий академияси Ахборот хизмати