10 май куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Миср Араб Республикасининг “Elsewedy Electric” ҳамда БААнинг “Gulf Data Hub” компаниялари раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ушбу хорижий компаниялар билан маълумотларни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадида маълумотлар маркази(data center)ни ташкил этиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида маълумотлар марказини қуриш учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, лойиҳани амалга ошириш босқичлари, шунингдек, уни молиялаштириш бўйича фикрлар алмашилди. Ўз навбатида, компаниялар вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалари ҳақида тақдимот ўтказилди.