21-22 июнда циклон таъсири кучсизлашади, аммо марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
20-22 июнда юртимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб 34–39° ни ташкил этади.