Бугун юртимизда чуқур тарихий асосга эга ва замонавий тараққиёт учун жуда муҳим фанлардан бири бўлган математикага ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек сингари улуғ аждодларимиз тамал тошини қўйган бу фан сўнгги йилларда ўзининг янги ривожланиш босқичига кирди, деб бемалол айта оламиз.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмийтадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Математика институти Фанлар академияси таркибида қайта ташкил этилди.
Айни пайтда Президентимизнинг 2019 йил 9 июлдаги “Математика таълими ва фанларини янада ривожлантиришни давлат томонидан қўллабқувватлаш, шунингдек, Ўзбекис тон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривож лантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорлар орқали математика фани ва таълимини ривожлантириш, халқаро стандартларга мослаштириш учун мавжуд муаммоларни бартараф этиш тизими яратиб берилди. Масалан, математика бўйича халқаро конференцияларда, талабалар ўртасида ўтказиладиган халқаро олимпиадаларда, семинар тренингларда иштирок этиш имконияти яратилди. П резидентимиз ташаббуси билан Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари ҳисобидан математика соҳасидаги олимлар ва ёш тадқиқотчиларнинг хориждаги халқаро илмий амалий тадбирларда иштироки таъминланмоқда. Талабаларнинг математика фани бўйича халқаро олимпиадалардаги иштироки қўллабқувватланмоқда, математика таълими учун зарур илмий ва ҳисоблаш асбоб ускуналарини харид қилиш дастурлари амалга оширилмоқда.
Математика таълим йўналишларида таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун академик Т.Саримсоқов номидаги стипендия таъсис этилди. Ўзбекистон математика жамиятининг халқаро алоқаларини кенгайтириш ва Халқаро математиклар жамиятига тўлақонли аъзо бўлишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Юқорида қайд этилган ҳужжатлар орқали олимларимиз учун яна қатор имкониятлар яратилди. Жумладан, 2020 йилда Математика инс титутига илмий даражалар беришда мустақиллик берилди. Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятларида институтнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Ҳозирги кунда бу бўлинмаларда 22 фан доктори, 22 фан номзоди ва физикаматематика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) фаолият юритмоқда. Бўлинмалар вилоятлардаги университетлар биноларида жойлашган бўлиб, бу ёшлар ва талабалар билан ишлаш ва уларни математика фанига қизиқтириш учун жуда қулайдир.
Охирги уч йил давомида олимларимизнинг маоши деярли 3 баробар ошди. Математика инст итути учун янги, замонавий, инновацион бино қурилди. Бугун ҳамма нарсамиз бор! Энди завқ билан ишлаб, натижа кўрсатишимиз лозим.
Таъкидлаш керакки, Математика институти ўз фаолияти давомида мазкур фанни ривожлантиришга, юртимиз учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга сезиларли ҳисса қўшди ва математик тадқиқотларнинг жаҳон даражасида эътироф этилган марказларидан бирига айланди.
Ҳозир ҳам институт ходимлари қатор ютуқ ва натижаларга эришмоқда. Институтда функционал анализ, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарияси ва алгебра бўйича илмий мактаблар шаклланди ҳамда муваффақиятли ривожланмоқда.
Институт тарихи ютуқларга бой. Ходимларнинг илмий тадқиқотлари беш марта Ўзбекистон давлат мукофотига сазовор бўлган. 12 нафар таниқли олим Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига, икки нафари эса нуфузли Жаҳон фанлар академияси (TWAS) аъзолигига сайланган.
Олимларимиздан беш нафари TWASнинг ёш олимлар бўлими танловларида ғолиб чиққан. Олимларимиз меҳнатини чет эллик ҳамкасблар ҳам эътироф этмоқда. Масалан, институтимиз ходими У.Розиқовнинг мақоласига хорижнинг нуфузли журнали келтирган тақризда у “...one of the authors is a wellknown expert”, яъни “жуда таниқли эксперт...”, деб эътироф этилган. Бундай эътирофлар ўзбек математикларининг кўпига нисбатан қўлланилган. Айтмоқчиманки, бугунги кунда ўзбекистонлик математикларнинг илмий мактаблари ўз мавқеини халқаро даражада сақлаб келмоқда.
2016 йил 30 декабрда Президентимиз академиклар билан учрашувда илмфанга эътиборни кучайтириш давр талаби эканини таъкидлади ва бу борада амалий ишга киришилди. Даставвал, Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларини сайлаш тизими қайта тикланди. Хусусан, Математика институти профессорлари А.Аъзамов ва С.Лакаев ЎзРФА ҳақиқий аъзоси (академик) этиб сайланди. 2017 йил Ў.Розиқов SpringerNature нашриёти томонидан “Springer Nature top Author” сертификати билан тақдирланди. 2017 йилда академик Ш.Аюпов, К.Кудайбергенов, Б.Омиров ва Ў.Розиқов фан ва техника соҳасидаги давлат мукофотига лойиқ топилди. “Scopus Award2019” танловида Ш.Аюпов “Top researcher in Natural sciences” (“Табиий фанлар бўйича йил тадқиқотчиси”) деб эътироф этилди. 2020 йилда профессор Ў.Розиқов Ислом ҳамкорлик ташкилотининг “Энг яхши илмий мақола” номинацияси бўйича халқаро мукофотига сазовор бўлди.
Дунё рейтингида дастлабки 300 таликка кирган университетларда PhD илмий даражасига эга бўлган институт ходимларидан 2 нафарига ОАК томонидан тўғридантўғри фан доктори (DSc) илмий даражаси берилди.
Сўнгги 5 йил давомида институтда математика бўйича 19 нафар фалсафа доктори (PhD) ва 18 нафар фан доктори ( DSc) тайёрланди.
Институтда университетлар, мактаблар ва академик лицейларда маърузалар ўқиш ва махсус курслар ўтиш, шунингдек, магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилган. Бугунги кунда илмий ходимларнинг ўртача ёши 43 ёшни, илмий даражали илмий ходимлар улуши эса 87 фоизни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда математика фанини ривожлантириб, жаҳон стандартлари даражасида сақлаш бизнинг асосий мақсадимиз. Биз дунёда математика соҳасида бўлаётган илмий янгиликларга муносиб ҳисса қўшиш учун етарли илмий салоҳиятга эгамиз. Айниқса, бу мақсадларни амалга ошириш учун сафимизда ёш математикларнинг кўплиги ва улар сони тобора ошиб бораётгани бизга мадад бўлмоқда.
Шиддат билан ўзгараётган бугунги замонда келажакни математик асослаб қуриш зарур. Чунки бугунги кунда атом бомбадан ҳам хавфли, чегара билмас муаммолар бор. Масалан, кибертаҳдид, ахборот хавфсизлиги, оптимизация, вирус тарқалиши хавфи (жумладан, бугунги кундаги короновирус пандемияси) кабилар шулар жумласидандир.
Бу замонавий муаммоларни ечишда ахборот технологиялари, дастурлаш, математик моделлаштириш ва кимёбиология каби соҳаларни ривожлантириш жуда муҳим. Бу соҳаларнинг асоси эса, албатта, математика!
Математика фанининг биология, физика, кимё, компьютер технологияси, криптография, мусиқа, муҳандислик, тиббиёт, адабиёт, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда қўлланиш доираси жуда кенг. Масалан, бугунги кунда компьютер дастурчиси бўлишга қизиқиш кучаймоқда. Дастурлашнинг негизини эса математика ташкил қилади. Дастур математик алгоритмдир! Шундай экан, математик билимларни пухта эгалламай туриб, дастурлаш соҳасида етук мутахассис бўлиш асло мумкин эмас.
Математиканинг баъзи назариялари инсониятга мисли кўрилмаган фойда олиб келди. Баъзи оммабоп мисолларни келтираман. Лобачевский геометриясига асосланган GPSнавигатор тизими транспортнинг оптимал ҳаракатини аниқ таъминлаб бермоқда. Марков занжирларига асос ланиб қурилган Google қидирув дастури инсоният учун катта имкониятлар яратиш билан бирга, дас тур ижодкорларига ҳар дақиқада 37000 доллар даромад келтирмоқда. Математика қонунларига асосланувчи криптография ахборотни кодлаб, бегоналардан сир сақлаш учун ишлатилади.
Тиббиётда лазер билан даволаш ривожланиб бормоқда. Масалан, буйракдаги тошни лазер орқали майдалайдиган тиббий асбоб эллипснинг геометрик хоссаларига асосланган.
Бугун кўпгина фанлар қатори математика ҳам глобал ҳамкорлик асосида ривожланмоқда. Биз ҳам бу жараёндан четда эмасмиз. Институтимиз олимлари Бонн, Бохум, Кембриж, Лидс, Париж, Сеул, Сантьяго де Компостела университетлари ва бошқа илмий марказлардаги ҳамкасблари билан биргаликда қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Илмий алоқалардан юқори малакали кадрлар тайёрлашда самарали фойдаланилмоқда. Институтнинг ёш олимлари К.Масутова, Х.Каримжонов, Р.Турдибоев ва Ш.Муродов Испаниянинг Сантьяго де Компостела университетида диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилиб, фалсафа доктори (PhD) илмий унвонини олди.
IRES (Талабалар учун халқаро тадқиқот амалиёти) лойиҳаси бўйича 20172019 йилларда америкалик 29 талаба ёзги илмий семестрни институтимизда ўтказди. Иккинчи Ўзбекистон — Америка конференциясида бу талабалар илмий натижалари бўйича маъруза қилди ва хорижнинг нуфузли журналларида бир қанча илмий мақолалар чоп этди.
Институтимиз ташаббуси билан АҚШнинг Калифорния университети, Малайзиянинг MARA технологиялар университети, Бирлашган Араб Амирликлари университети, шунингдек, бошқа бир қанча хорижий таълим даргоҳларида фаолият юритаётган ватандошлар билан ҳамкорликда етакчи профессорўқитувчиларнинг онлайн маҳорат дарслари ўтказилди.
Математиканинг долзарб масалалари бўйича олинган натижалар асосида охирги 5 йилда институтда ўтказилган илмий конференцияларнинг 11 та тўплами, олимларимиз томонидан 10 та монография, шундан 7 таси хорижий нашриётларда нашр этилди.
Президентимизнинг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чорат адбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизда математика тараққиёти учун мустаҳкам замин ҳозирлайдиган муҳим ҳужжат бўлди, деб бемалол айта оламиз. Мазкур қарор асосида ҳар бир туманда математика фанига ихтисослашган мактаблар ташкил этиладиган бўлди. Биз тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда математика фани бўйича узлуксиз таълим дастурлари мажмуасини яратдик. Энди эса дарсликлардаги ёндашувни, методикани ўзгартиришимиз лозим. Бу муаммо ечими учун ҳам имконият яратиб берилган. Юқоридаги қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб математика фани бўйича давлат таълим муассасаларида қўлланиладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда мажбурий тартибда институтимизнинг эксперт хулосаси олинади. Бунинг учун институтда математика таълими бўйича ўқувуслубий материалларни мувофиқлаштириш лабораторияси ташкил этилди.
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги математика фанига ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари директори лавозимига тавсия этилган номзодларнинг иш фаолияти таҳлил қилиниб, улар билан онлайн суҳбат натижасига кўра 32 нафар номзод тасдиқланди.
Айтиш керакки, Президентимиз ташаббуси билан бугунги кунда юртимизда математикага ихтисослаштирилган мактаблар фаолият юритаётгани, уларнинг аксарияти вилоятларда ташкил этилгани мамлакатимизда мазкур фанга ёшларнинг қизиқишини ошириш, истиқболда замонавий талабларга жавоб бера оладиган етук мутахассислар тайёрлашга қаратилаётган эътиборнинг амалий ифодасидир. Мазкур мактабларнинг замонавий талаблар асосида жиҳозлангани яқин келажакда юртимиз бу соҳада ҳам катта ютуқларга эришишига ишончимизни оширади.
Математика мураккаб фан бўлгани сабабли ўқувчилар орасида уни ёқтирмайдиганлар, математика дарсида зерикиб ўтирадиганлар кўплигини тан олиш керак. Бунинг асосий сабаби 5синфдан бошлаб ўтилаётган математик мавзулар ҳаётдан, турмушимиздан анча узоқдек туюл ишида бўлса ажабмас.
Ўқувчи ва талабаларнинг аксарияти нима учун турли математик — абстракт тушунчаларга бой таълим олиши заруриятини билишни хоҳлашади. Нега шундай? Ёки математика ростдан ҳам шу қадар зерикарли ва турмушимизда кераксиз бўлган тушунчалар асосига қурилганми? Бу каби саволларга жавобларни Ў.Розиқов ва Н.Маматованинг “Фан” нашриётида чоп этилган “Математика ва турмуш” илмийоммабоп китобидан топиш мумкин. Бу китоб ўқувчи ва талабаларнинг математикага қизиқишини оширади. Барча ёшдаги китобхонлар (математикага
алоқаси йўқ соҳа вакиллари ҳам) ушбу китоб орқали қизиқарли маълумотлар олади. Китоб юқоридаги саволларга жавоб бериш орқали бу фаннинг қудрати, гўзаллиги ва кундалик турмушимизда биз учратадиган барча нарсаларда ўз аксини топганини кўрсатиб беради. Математикани чуқур билиш талаб этилмайдиган касблар ҳам кўп. Демак, бундай касбларнинг бўлажак эгаларига математикани ўқитиш уларнинг вақти ва давлат ресурсларини бекорга йўқотишга олиб келмайдими, деган табиий савол туғилади. Йўқ, бу ҳеч қандай йўқотиш эмас. Чунки ўқувчилар ёшлигида бир касбни танлашда доим иккиланади. Ҳар бир ўқувчи камида бир марта танлаган касб орзусини алмаштиради. Aгар ўқувчи олдин ҳайдовчи (ёки актёр) бўлишни орзу қилиб, кейин мактабни битиришига оз қолганида муҳандис (ёки компьютер дастурчиси) бўлишни орзу қила бошласачи? Унда бу ўқувчининг математикани чуқурроқ ўрганишга вақти қоладими? Баъзи ўқувчилар эса мактабни битиргунича қандай касб эгаси бўлишини билмайди. Бундай ўқувчиларни ёшлигидан бирор касбни танлашга мажбурлаш ноўрин. Касбга қизиқиш анча кеч пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли ўқувчиларга мактабда ҳар бир фаннинг асосларини яхши ўргатиш шарт. Қолаверса, мактабда математикани яхши ўрганиб, келажакда уни қўлламайдиган ўқувчилар ҳам хафа бўлмасин. Чунки математика касбдан, иш жойидан ташқарида ҳам жуда кўп керак бўлади. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга 2019 йилги Мурожаатномасида 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили”, деб э ълон қилар экан, бунинг замирида мамлакатимиз илмфани ривожига берилаётган катта эътибор мужассам эди. Президентимизнинг олимлар билан учрашувида бир неча фан йўналишини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Математика ана шулардан бири сифатида белгиланди. Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига математикани ўқитиш соатларини қайта кўриб чиқиш топшириғи берилди. Йўналишлар бўйича дастур ва дарсликлар тузиш зарурлиги таъкидланди.
Ушбу вазифалар ижроси доирасида Математика институти олимлари Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университетидаги ҳамкасблари билан ўқув режалар ва математика соҳаларига оид фан дас турларини қайтадан кўриб чиқиб, соҳаларга йўналтирилган ҳолда давлат ва халқаро стандартларга мослаштирди.
Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Математика” йўналиши бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг ўқув дастури ҳамда халқ таълими тизимидаги педагог кадрлар учун математика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш курслари тажрибавий ўқув дастури ишлаб чиқилиб, а малиётга жорий этилди.
Халқ таълими тизимида дарсликлардан кўра, қийинроқ муаммо борки, бу — кадрлар масаласи. Математикани ўқувчиларга чуқур ўргатадиган ўқитувчилар етарли эмас. Дарсликлар билан чегараланиб қолган ўқитувчилар йўқ эмас. Ўқитувчи дарс ўтишда ижодий ёндашиши, ҳар бир математик мавзуни ҳаётий муаммолар билан боғлаб ўтиши, дарсликдаги мавзуни ўқувчилар ўзлаштириш хусусиятини баҳолаган ҳолда синфга мос баён қилиши зарур.
Бошқача айтганда, мавзунинг дарсликдаги баёни ҳар бир синфга мос равишда “маҳаллийлаштирилиши” керак. Масалан, аълочи ва математик қобилиятли ўқувчилари кўп синфларга мавзунинг дарсликдаги баёни камлик қилиши, аксинча, кучсизроқ синфларда дарслик баёни қийинлик туғдириши мумкин. Бунда ўқитувчи маҳорати зарур бўлади.
Ўйлайманки, бугунги кунда илмфанга, хусусан, математикага берилаётган бундай эътибор яқин келажакда ўз мевасини беришни бошлайди. Ўзбекистон иқтисодиётини, таълим тизимини, ижтимоий ҳаётини, одамларнинг яшаш шароитини дунё миқёсида юқори нуқталарга олиб чиқадиган кадрлар яқин йилларда етишиб чиқишига ишончим комил.
Шавкат АЮПОВ,
ЎзРфа математика институти директори,
академик, Олий мажлис Сенати аъзоси