Фуқаро Азиз Эргашев (исми фамилияси ўзгартирилган)дан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан икки нафар фарзанди учун вояга етгунга қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Косонсой туман бўлими иш юритувига олинган ва қарздор отага нисбатан ижро иши қўзғатилган. Давлат ижрочиси томонидан А.Эргашевга алимент маблағларини ўз вақтида тўлаш тушунтирилган. Бироқ, у бунга панжа орасидан қараб, 30 ой давомида сурункасига алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келади.

Қарздорлик эса 21.515.850 сўмни ташкил этади. Бу бўйича тўпланган ҳужжатлар судга юборилиб, 2020 йилнинг 17 февраль куни унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилади.

Аммо, қарздор ота бундан хам тўғри хулоса қилмай маъмурий қамоқдан сўнг ҳам 11 ой мобайнида алимент қарздорликни тўламай келади.

Қарздор ота моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаб, жазо қўлланилгандан сўнг ҳам тўламаганлиги оқибатида унга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди.

Ўткир Юнусов,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта суриштирувчиси