Онлайн мулоқотда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ҳожиматов Минҳожидин Мирзажанович ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлари бўйича ўринбосари Махмуджон Умрзоқов ва бошқалар мавзу доирасида фикр юритди. Мамлакатимизда ҳудудий - вилоят, шаҳар, туман Маънавият ва маърифат кенгашлари фаолияти ва мувофиқлаштирувчи ўрнини намунали даражага кўтариш, бу борадаги ишларнинг  узвийлиги ва самарадорлигини таъминлаш   юзасидан ўтган вақт давомида Хоразм вилоятида амалга оширилган ишларни ўрганиш, жамиятда маънавий-маърифий муҳит шакллантирилишининг самарали ва замонавий усуллари, ёндашувлари ҳақида гап борди.  

-Бой маънавий меъросимизга ҳурмат, тарих ва адабиётга тарғиб қилиш ҳам вилоятда самарали йўлга қўйилган, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази ахборот хизмати ходими Муҳтасар Қодирова. – “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий” асарлар тўплами чоп этилди. Комил Авазнинг “Огаҳий” асари, Юлдуз Рахманованинг “Хива шаҳри тарихи” ҳамда “Хива тарихидан лавҳалар”, Қурбон Муҳаммадризонинг 3 жилдли “Абу Райҳон Беруний” асари сингари 18 номдаги китоблар 20000 дан ортиқ ададда нашр этилиб, ташкилот ва муассасаларга тарқатилган.  

 Вилоятда жами 312 та Мактабагача таълим масканлари учун мўлжалланган алла, мақом, халқ куйлари, ўзбек халқ эртакларини ўзида мужассамлаштирган жамланма - аудио файллар тўплами тайёрланиб, ҳар бир муассасага диск кўринишида тарқатилган. 

Ҳудудда маънавий-маърифий ишларни тизимли йўлга қўйиш, вилоят, туман, шаҳар маънавият ва маърифат кенгашлари фаолиятини намунали даражага кўтариш юзасидан “Хоразм тажрибаси”ни яратиш борасида эришилган натижалар таҳлил қилинди.

Йиғилишда хулоса қилинадики, Хоразм вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Таълим муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлашитириш  тизимини яратиш борасида муҳим қадамлар қўйилган.

Гулмира Нусратова