Бу мураккаб ва серқирра тушунчанинг назарий ва амалий томонлари, мазмун-моҳияти, кенг қамровли фикр мулоҳазалар орқали таҳлил этилади.

Айни пайтда юртимизда-истиқлол йилларида миллий маънавиятимизни тиклаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш асносида улкан ишлар амалга оширилмокда. Жумладан мактабгача таълим масканларидан тортиб нуфузли олий ўқув юртларида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлардан кўзланган мақсад ёшларимизни ҳар томонлама етук шахс қилиб тарбиялашга қаратилган. Шиддатли глобаллашув жараёнларида, айниқса, оммавий маданият сабаб маънавиятимиз, фикрларимиз, ҳаётга муносабатларимиз ўзгараётган бир паллада пухта билимга эга бўлиш ва турли таҳдидларга кураша олиш, онг ва шууримизда курашувчанлик иммунитетини яратиш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани умумтаълим мактабларида таълим-тарбия олаётган ўқувчилар ўртасида турли фан ойлиги ва беллашувлар ўтказиш анъанага айланган. 

Муҳтарам Президентимизнинг айниқса ўқувчи ёшларга қаратган эътиборлари, яратган шарт-шароитлари кишини руҳлантиради. Зеро “Келажак ёшлар қўлида”.

Ёшларнинг келажакда ўзи танлаган мутахассисликнинг билимдони булиб етишишида етук маънавиятли булиши лозимлигини таъкидлаш мақсадга мувофикдир.

   Наргиса  Қурбонбаева,

 Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани

65-сон умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси