Замонавий дизайн асосида қуриб битказилган 5 қаватли бинода жойлашган корхонада ҳозирги кунда калава ипни бўяб пайпоқ ишлаб чиқарилиб, маҳсулотлар хорижга экпорт қилиняпти.
Лойиҳа қиймати 3 миллион долларни ташкил этган корхонада 100 дан зиёд иш ўринлари яратилган. Тадбиркор Абдусамад Маъруфовнинг сўзларига кўра, лойиҳани тўла қувватда амалга ошириш 2022 йилга режалаштирилган. Ҳозирда Хитойдан келтирилган янги дастгоҳларни ўрнатиш жараёнларига тайёргарлик кўриляпти.
3 560 нафардан зиёд аҳолиси бўлган «Тошкесар» МФЙда жойлашган, Жалолхон Муҳаммадхонов ташаббус билан амалга оширилган лойиҳа бўйича ишга тушган «Милано текс» МЧЖнинг трикотаж маҳсулотлари (ички кийимлар) ишлаб чиқарилади. Корхонани йўлга қўйиш учун тадбиркор томонидан 5 миллиард сўм маблағ сарфланган бўлиб, у ерда ҳозир 50-60 турдаги маҳсулотлар тайёрланяпти, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.