Унга кўра, эртага, 22 декабрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 476 сўм 92 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3 сўм 15 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 12 786 сўм 03 тийинга баҳоланиб, 49 сўм 58 тийинга арзонлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 55 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 141 сўм 27 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.