Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича 13 мартга белгиланган бошқарув йиғилишини 20 мартга қолдирди.
Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, шу йилнинг февраль ойи якунлари бўйича мамлакатимизнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва савдо ҳамкорлар иқтисодиёти бўйича маълумотлар март ойининг иккинчи ярмида эълон қилинишини ҳамда ишлаб чиқилаётган макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларда ушбу янгиланган кўрсаткичлар асос бўлишини инобатга олиб, Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 20 мартида ўтказилиши белгиланди.