Швейцарча тартибда ўтган турнирда ғолиблик ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовга насиб этди. У якунда 8 очко билан 1-ўринни эгаллади. 6,5 очкодан жамғарган яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳамда қозоғистонлик Петр Костенко мос равишда 2-3-ўринни эгаллади.

Кучли олтиликдан 6 очко тўплаган Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон), Муртаз Казгалеев (Қозоғистон) ҳамда 5,5 очко жамғарган Жаҳонгир Воҳидовлар жой олишди.

Чемпионат якунига кўра Н.Абдусатторов ҳамда Н.Ёқуббоев июль ойида ўтказиладиган Жаҳон кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.

Мусобақа низомига кўра, 1-ўрин соҳиби 1 000 АҚШ доллари билан тақдирланди. Кейинги ўрин соҳиблари мос равишда 600, 500, 400, 300 ва 200 АҚШ долларига сазовор бўлди.