Мазкур онлайн тадбир Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги университетларнинг ўқитувчилари, муаллимлар, медиа-тренерлар ва медиа ҳамда рақамли саводхонлик соҳаси мутахассисларини жамлаган. Беш кун давомида ОАВ ва рақамли технологиялар соҳасидаги халқаро ва маҳаллий мутахассислар раҳбарлиги остида иштирокчилар рақамли воситалардан фойдаланган ҳолда матбуот ва турли аҳоли қатламлари учун рақамли саводхонлик машғулотларида иштирок этадилар ва интерактив таълим бўйича лойиҳалар устида иш олиб борадилар.
Эдьютон – бу турли аҳоли қатламлари ўртасида медиа саводхонликни ошириш бўйича самарали лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун очиқ ва ижодий майдон. Эдьютон иштирокчилари, шу жумладан талабалар, фаоллар ва ОАВ ходимлари турли хил аудиторияларга мослаштирилган оригинал медиа саводхонлик лойиҳалари билан янги аҳоли қатламларини қамраб, минтақадаги оммавий ахборот воситалари ва рақамли саводхонликни оширишга ўз ҳиссаларини қўшади, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.
Марказий Осиё MediaCAMP дастури Эдьютон жараёнида ишлаб чиқилган энг истиқболли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлайди.